Об-ҳаво
Астана 12 °С
Алматы 10 °С
Валюта курси
USD 412.55
EUR 468.66
RUB 5.79
CNY 58.80

Ўзбекистонда илк коронавирус юқтириш ҳолати қайд этилди

15 Март 2020 12:55

TASHKENT. Kazinform - Ўзбекистонда илк коронавирус юқтириш ҳолати қайд этилди. Бу ҳайда республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

Агентлик тарқатган маълумотларга кўра, Ўзбекистонга 14 март куни халқаро аэропортлар орқали 38 та рейсда – 4 800 нафар, темир йўллар орқали – 1 860 нафар, қолган чегара-божхона постларидан 38 минг нафар фуқаролар кириб келди, барча йўловчилар СКПларда термометрия ҳамда бирламчи тиббий текширувдан ўтказилди.

Эпидемик вазият нохуш бўлган давлатларда бўлиб қайтган 7 781 нафар фуқаролар уй шароитида тиббий кузатувга олинган. Улардан 5,6 минг нафарида касалликни яширин даври якунлангани учун тиббий кузатувдан олинган. Бугунги кунда 2 100 нафар фуқаролар саломатлиги устидан тиббий кузатув давом этмоқда.

Жорий йилнинг 15 март куни соат 06.00 да Республика Вирусология институти лабораториясида Франция Республикасида бўлиб қайтган 1 нафар Ўзбекистон фуқаросида COVID-19 коронавирус инфекцияси аниқланди.

Агентлик хабар қилишича, ҳозирда эпидемиологик суриштирув ҳамда касалликни тарқалиб кетмаслиги учун профилактик чора-тадбирлар тўлиқ амалга оширилмоқда.


Калит сўзлар: Марказий Осиё,
Юқорига