Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Ўзбекистонда илк бор Бизнес-омбудсманлар халқаро форуми ташкил этилади

7 Декабрь 2021 11:27

TASHKENT. Kazinform – Жорий йилнинг 14 декабрь куни Ўзбекистонда «Ҳудудлараро ҳамкорлик ва бизнес яхлитлигини мустаҳкамлаш» мавзуида халқаро форум ташкил этилиши режалаштирилган, деб хабар беради Kazinform xs.uzга таяниб.

Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича халқаро ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида ўтказиладиган мазкур форумда Россия Федерацияси, Қозоғистон, Қирғизистон, Грузия, Украина тадбиркорларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакиллари, Корея Республикаси инвесторларини ҳимоя қилиш бўйича омбудсман, Польшадаги кичик ҳамда ўрта корхоналар омбудсманлари иштирок этиши кутилмоқда.

Калит сўзлар: Халқаро алоқалар, Марказий Осиё, Бизнес,
Юқорига