Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Ўзбекистонда икки ҳафта ичида 200 мингдан ортиқ одам COVID-19га қарши эмланди

13 Апрель 2021 17:26

TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистонда дастлабки икки ҳафта ичида 200 мингдан ортиқ одам COVID-19га қарши вакцинасининг биринчи дозасини қабул қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

ЎР Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, бугунги кунда мамлакатда 216 087 киши эмланди, кеча 67 445 киши эмланди.

Рекорд Фарғона вилоятида ўрнатилди, у ерда душанба куни 18 мингдан ортиқ одам эмланди. Шундай қилиб, вилоят эмланганлар сони бўйича етакчи ўринни эгаллаб турибди (18 363 киши).

Рейтингнинг иккинчи поғонасини Андижон вилояти эгаллади. Кеча бу ерда вакцина 11 667 кишига қилинган. Вилоятда жами 27 786 киши эмланди.

Учинчи ўринда - Наманган вилояти, у ерда 25 327 киши вакцинани олган. Куни кеча минтақада 8397 киши эмланди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда аҳолини эмлаш апрель ойида - йирик шаҳарларда, май ойида - туман марказлари ва кичик шаҳарларда, июнь ойида эса қишлоқ жойларда давом этади. Эмлаш икки препарат билан амалга оширилади. Улар: Европанинг AstraZeneca вакцинаси ва ZF-UZ-VAC2001 хитой-ўзбек вакцинаси.


Калит сўзлар: Марказий Осиё, Тиббиёт,
Юқорига