Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Ўзбекистонда фуқаролик олиш енгиллаштирилди

15 Июнь 2021 15:47

ТASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қонунни имзолади, деб хабар беради Kazinform UZAга таяниб.

Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабарига кўра, янги қонунга «идентификацияловчи ID-картаси» тушунчаси киритилган.

Янги ўзгартиришларга кўра, 2005 йил 1 январга қадар Ўзбекистонда доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган ҳамда муқаддам чет давлат фуқаролигида бўлмаган шахс ўз хоҳиши билан мурожаат қилса, Ўзбекистон фуқароси деб тан олинади.

Ота-онасидан бири (ёлғиз отаси ёки онаси) Ўзбекистон фуқароси деб тан олинган, чет давлат фуқаролигини қабул қилмаган ва Ўзбекистонда яшаб келаётган бола ўз хоҳиши билан ваколатли органга мурожаат қилса, Ўзбекистон фуқароси деб тан олинади.

Янги қонунда Ўзбекистон фуқароси деб тан олиш учун фактларни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда, ариза берувчи ушбу фактларни суд тартибида аниқлаши қайд этилган.

Эндиликда Ўзбекистон ҳудудида туғилган ва яшаб келаётган фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон фуқаролигини олиш мақсадида илтимоснома билан мурожаат қилган кунга қадар 5 йил давомида (фуқаролиги бўлмаган шахсга яшаш гувоҳномаси олинган кундан эътиборан) узлуксиз яшаш шарти бекор қилиниши белгиланди.

Калит сўзлар: Марказий Осиё,
Юқорига