Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Ўзбекистонда етим болалар уй-жой билан таъминланади

11 Август 2021 17:33

TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистонда 18 ёшдан ошган етим болаларга бир хонали уйлар берилади. 10 августда «Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» ЎР Президент қарорини қабул қилди, деб хабар беради Kazinform UzA таяниб.

Мазкур қарорга кўра, 2021 йил 15 августдан бошлаб етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлашнинг тартиблари ишлаб чиқилиб, жорий этилмоқда. Жорий йил 1 декабрга қадар уй-жойга муҳтож 757 нафар етим бола ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлаш чоралари кўрилади.

Ўзларига бириктирилган турар жойга эга бўлмаган ва турар жойга муҳтожлар сифатида ҳисобда турган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга улар 18 ёшга тўлган йилда кўп квартирали уй-жойлардан умумий майдони 25 квадрат метрдан кам бўлмаган 1 хонали, вояга етган етим болалар ўртасида никоҳ тузилган ҳолларда 50 квадрат метрдан кам бўлмаган 2 хонали квартиралар ажратилади. Бунда мазкур тоифага кирувчи ногиронлиги бўлган болаларга квартиралар кўп қаватли уйларнинг учинчи қаватигача ажратилади. Ажратилаётган уй-жойлар яшаш учун барча зарур шароитга эга бўлган (таъмирланган ва жиҳозланган) ҳолда топширилади.

Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлашнинг «онлайн-навбат» тизими амалиётга жорий этилади. 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар давлат тасарруфидаги мактабгача таълим ташкилотлари ва мактабларга навбатга қўйилмаган ҳолда жойлаштирилади.


Калит сўзлар: Марказий Осиё, Жамият, Уй-жой,
Юқорига