Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Ўзбекистонда эмлаш суғуртаси тизими жорий этилмоқда

21 Август 2021 09:38

TASHKENT. Kazinform - Ўзбекистонда вакциналар хавфидан суғурта қилиш тизими жорий этилмоқда. Бу ҳақда «Ахборот ва коммуникациялар агентлиги» да бўлиб ўтган брифингда «Ўзагросуғурта» АЖ ахборот хизмати раҳбари Шуҳрат Қобилов маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

«UZINSURANCE» Ўзбекистондаги биринчи суғурта компанияларидан бири бўлиб, эмланган одамларнинг ногиронлиги ёки ўлимини суғурталашни жорий этди.

«Суғурта полиси 5 ва 10 минг сўм, суғурта мажбурияти эса 25 миллион ва 50 миллион сўм (1-2 миллион тенге). Суғурта шартномасини тузиш учун сизга шахсни тасдиқловчи ҳужжат ва эмлаш жараёни ҳақида маълумот керак бўлади», - деди маърузачи.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда эмлаш кампанияси 1 апрелдан бошланган. 4 та дори воситасида эмлаш ишлари олиб борилмоқда. AstraZeneca Европа вакцинаси, ZF-UZ-VAC2001 хитой-ўзбек вакцинаси, «Спутник-V» Россия вакцинаси ва августдан Moderna Америка вакцинаси. Бугунги кунда мамлакатда 12 миллион дозадан ортиқ вакцина ишлатилган.

Эпидемиологик вазиятнинг кескинлашуви муносабати билан Ўзбекистонда 3 август куни қонун қабул қилинди, у меҳнатга лаёқатли аҳолини мажбурий эмлашнинг ҳуқуқий асосларини белгилайди.


Муаллиф: Мадибек Жанибеков

Калит сўзлар: Марказий Осиё, Вакцина, Тиббиёт,
Юқорига