Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Ўзбекистонда биринчи юқори вольтли рақамли подстанция қурилади

29 Октябрь 2021 15:24

TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистоннинг Жиззах вилоятида биринчи юқори вольтли рақамли подстанция қурилади. У 2023 йилда фойдаланишга топширилади, деб хабар беради Kazinform UzAга таяниб.

ЎР Энергетика вазирлигининг маълум қилишича , 220 кВ кучланишли рақамли «Зафаробод» подстанциясини қуриш инвестиция лойиҳаси Осиё тараққиёт банки кўмаги асосида амалга оширилмоқда. Рақамли подстанция Жиззах вилоятида 2023 йилда фойдаланишга топширилади.

Технологик жараёнларни юқори даражада автоматлаштирилган бошқариш, замонавий ахборот тизимлари ва воситалари билан жиҳозланган «Зафаробод» рақамли подстанцияси ҳудудий энергетика тизимини қўшимча 500 МВА қувват билан таъминлайди.

Осиё тараққиёт банки талабларига мувофиқ ўтказилган халқаро тендер натижаларига кўра, лойиҳани тўлиқ тайёр ҳолда тақдим этиш шарти билан Хитойнинг «Shanghai Electric Group Co., Ltd» компанияси ғолиб деб топилди.

Ушбу лойиҳа Германиянинг GOPA - International Energy Consultants GmbH консалтинг компанияси фаолият юритмоқда.

Калит сўзлар: Марказий Осиё,
Юқорига