Об-ҳаво
Астана 2 °С
Алматы 10 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Ўзбекистонда ҳар йили 22 сентябрь куни автомобильда юриш тақиқланади

25 Сентябрь 2020 10:53

TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистонда келгуси йилдан бошлаб ҳар йил 22 сентябрь куни автомобильда юриш тақиқланади. Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга қаратилган яна бирқатор чора-тадбирлар қабул қилиниши мумкин. Бу ҳақда муҳокама қилинаётган ЎР Президенти қарорида айтилади, деб хабар беради Kazinform ҳужжат матнига асосланиб.

Ўзбекистонда жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ташаббуси билан «Оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини ҳар бир фуқаронинг ҳаётига киритишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида»ги президент фармони муҳокама қилинмоқда.

Ҳужжатда 2021-2025 йилларда аҳолини жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб қилишнинг мақсадли кўрсаткичлари кўрсатилиб, Республикада аҳоли ўртасида оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишнинг устувор йўналишлари этиб – спортнинг юриш, югуриш, мини футбол, велоспорт, бадминтон, волейбол, стритбол, фитнес, «Workоut» — маҳалла (кўча) фитнеси турлари белгиланган.

2020 йилдан бошлаб барча телеканаллар, шу жумладан хусусий телеканаллар эфирида ҳар куни уч марта (соат 7.00, 12.00 ва 17.00 да) нуфузли спорт мусобақалари ғолиб ва совриндорлари иштирокидаги 5 дақиқадан иборат оммавий бадантарбия машғулотларини кўрсатади.

Аҳолини кунлик юриш ва югуришга тарғиб қилиш мақсадида «Янги нафас» платформасини яратсин ва унинг ишлаш тартибини тасдиқласин. Бунда, бир кунда камида ўн минг, бир ой давомида уч юз минг, бир йил давомида 3,6 млн қадам юрган шахсга барча давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида 50 фоиз имтиёз берилишини ҳамда спорт иншоотларидан фойдаланиш учун абонемент тақдим этилади.

22 сентябрь «Халқаро автомобилсиз кун» муносабати билан, «2021 йилдан бошлаб сентябрь ойининг учинчи якшанба куни республика бўйича «Автомобилсиз кун» деб эълон қилинсин ҳамда шу куни автомобилда ҳаракатланиш таъқиқлансин», - дейилади ҳужжатда.

Махсус техникалар, такси ва етказиб бериш ҳамда тиббий тез ёрдам учун хизмат кўрсатадиган техникалар, жамоат транспортлари, зарур ҳолларда фойдаланиладиган шахсий автомобиллар бундан мустасно.


Калит сўзлар: Марказий Осиё, Хориж,
Юқорига