Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Ўзбекистонда аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик ҳолати қандай

13 Сентябрь 2021 11:11

TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси мамлакат аҳолисининг уй-жой билан таъминланганлик ҳолатини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform қўмитанинг Telegram-каналига таяниб.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига мамлакатда аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик кўрсаткичи ҳар бир аҳолига умумий яшаш майдонидан ўртача 16,0 квадрат метрни ташкил этган.

Ҳудудлар бўйича аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик кўрсаткичи (ҳар бир аҳолига умумий яшаш майдонидан ўртача тўғри келадиган квадрат метр):

Қорақалпоғистон Р. – 16,5 кв. м.

Андижон – 10,3 кв. м.

Бухоро – 17,4 кв. м.

Жиззах – 14,3 кв. м.

Қашқадарё – 16,7 кв. м.

Навоий – 22,4 кв. м.

Наманган – 16,5 кв. м.

Самарқанд – 15,1 кв. м.

Сурхондарё – 12,8 кв. м.

Сирдарё – 15,4 кв. м.

Тошкент – 15,9 кв. м.

Фарғона – 13,1 кв. м.

Хоразм – 24,3 кв. м.

Тошкент ш. – 22,0 кв. м.

Калит сўзлар: Уй-жой, Жамият, Марказий Осиё,
Юқорига