Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Ўзбекистонда 60 ёшдан ошган аёлларнинг никоҳдан ўтиш ҳолатлари кўпаймоқда

16 Август 2021 11:47

TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистонда жорий йилдаги никоҳдан ўтиш ҳолатлари маълум қилинди, деб хабар беради Kazinform Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси матбуот хизматига таяниб.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-июнь ойларида 118 988 та никоҳ қайд этилган. Шундан 152 нафар аёлнинг ёши 60 ва ундан юқори бўлган.

2021 йилнинг январь-июнь ойларида қайд этилган никоҳлар сонида аёлларнинг ёши:

20 ёшгача аёллар – 31 903 та;

20-39 ёшгача аёллар – 84 061 та;

40-59 ёшгача аёллар – 2 872 та;

60 ва ундан юқори ёшли аёллар – 152 та.


Калит сўзлар: Марказий Осиё, Жамият,
Юқорига