Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Ўзбекистонда 5 ойда Қозоғистон капитали иштирокида 98 та корхона очилган

27 Июнь 2021 12:50

TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистонда хорижий капитал иштирокида 2021 йилнинг январ-май ойларида янги ташкил этилган корхоналарнинг кўпайиш ҳолати кузатилди, деб хабар беради Kazinform Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси Telegram-каналига асосланиб.

Биргина Қозоғистон капитали иштирокида 98 та корхона очилган.

Ўзбекистонда хорижий капитал иштирокида 2021 йилнинг январ-май ойларида янги ташкил этилган корхоналарнинг мамлакатлар кесимида сони қуйидагича:

Туркия – 201 та

Россия – 158 та

Хитой – 121 та

Қозоғистон – 98 та

Жанубий Корея – 38 та.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йил 1 июн ҳолатига Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган хорижий капитал иштирокидаги корхона ва ташкилотлар сони 13,2 мингтани ташкил этиб, улардан 12,7 мингтаси фаолият юритмоқда. Фаолият кўрсатаётган хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1 648 тага ошган.

Хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг давлат кесимида сони:

Россия – 2 229 та

Хитой – 1 898 та

Туркия – 1 744 та

Қозоғистон – 999 та

Жанубий Корея – 902 та.

Калит сўзлар: Халқаро алоқалар, Бизнес, Марказий Осиё,
Юқорига