Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Ўзбекистонда 30 йилда туғилиш кўрсатгичи 16,4 фоизга ошган

27 Август 2021 17:08

TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистонда 30 йилда туғилиш кўрсатгичи 16,4 фоизга ошган, деб хабар беради Kazinform xs.uzга таяниб.

ЎР Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 1991 йилда 723420 киши туғилган. Шундан 372193 нафар (51,4 %) ўғил болалар, 351227 нафар (49,6 %) қиз болалар.

2020 йилда Ўзбекистонда туғилганлар сони 841817 нафарни ташкил этиб, шундан 436351 киши (51,8 %) ўғил болалар, 405466 киши (49,2 %) қиз болаларни ташкил этган.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонда 390,7 минг туғилиш қайд этилган.

Калит сўзлар: Жамият, Статистика, Марказий Осиё,
Юқорига