Об-ҳаво
Астана -8 °С
Алматы -8 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Ўзбекистонда 188 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилди

26 Ноябрь 2020 12:22

TASHKENT. Kazinform - Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони 72 мингдан ошди. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

Вазирлик матбуот хизматининг хабар қилишича, 25 ноябрь куни 188 одамда ушбу инфекция аниқланиб, жами ҳолатлар сони 72 227 тага етди. Касалланиш даражаси Тошкент вилояти (43) ва Тошкент шаҳрида (69) юқорилигича қолмоқда.

Айни пайтда Ўзбекистонда 69 447 одам коронавирус инфекциясидан соғайган.
Калит сўзлар: Хориж, Марказий Осиё,
Юқорига