Об-ҳаво
Астана -21 °С
Алматы -3 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Ўзбекистон ҳукумати COVID-19 вакцинасини олиш имкониятларини кўриб чиқмоқда

5 Август 2020 15:33

TASHKENT. Kazinform - Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бир ҳафта ичида COVID-19га қарши вакцина сотиб олиш имкониятини кўриб чиқишни топширди. Бу ҳақда Kazinform мухбири ЎР Президентининг матбуот хизматига таяниб хабар беради.

Коронавирус эпидемиясининг мамлакатда тарқалишининг олдини олишга бағишланган конференцияда Ўзбекистон Президенти бир қатор давлатларда вирусга қарши препаратларни қидириш бўйича жадал изланишлар олиб борилаётганини, шу жумладан, Россия, Хитой, Ҳиндистон ва Буюк Британияда коронавирус вакцинаси ишлаб чиқарилиши кутилаётганини таъкидлади.

Шу муносабат билан Бош вазир ўринбосари Бекзод Мусаевга бир ҳафта ичида вакциналар сотиб олиш, етакчи олимлар ва тажрибали шифокорлар билан маслаҳатлашиш ва Ўзбекистон аҳолисини эмлаш имкониятларини кўриб чиқиш топширилди.

Эслатиб ўтамиз, шу кунгача Ўзбекистонда 26 804 коронавирус инфекцияси қайд этилган, 17 838 киши соғайган.

Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, COVID-19 ташхиси қўйилган 163 киши вафот этган.

Муаллиф: Мирас Қуандиқов
Калит сўзлар: Марказий Осиё,
Юқорига