Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Ўзбекистон Sputnik Light вакцинасидан фойдаланишга тайёр

28 Октябрь 2021 09:49

TASHKENT. Kazinform - Ўзбекистон аҳолиси Sputnik Light вакцинаси билан эмланади. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи, Бош давлат санитария врачи Баҳодир Юсупалиев «РИА Новости»га берган интервьюсида маълум қилган. Бу ҳақда Kazinform Ўзбекистон ССВ матбуот хизматига таяниб хабар беради.

— Ўзбекистонда Sputnik Lightдан фойдаланишга тайёрмиз. Мен ҳеч қандай тўсиқ кўрмаяпман, — дейди Б. Юсупалиев. — Менимча, биз вакциналар турини кенгайтиришимиз керак. Пандемия ҳали ҳам давом этмоқда. Вакциналар ва улардан фойдаланиш имконияти қанча кўп бўлса, эмлаш тизими шунчалик самарали ишлайди.

Эслатиб ўтамиз, Россияга қурилиш соҳасида ишлаш учун юбориладиган 10 минг нафар ўзбекистонлик меҳнат мигрантларини эмлаш учун Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан янги турдаги вакцинанинг 12 минг дозаси олиб келингани ҳақида маълум қилинган эди.

Sputnik Light бир компонентли вакцина бўлиб, тўлиқ эмланиш учун вакцинанинг бир дозасини олиш кифоя қилади.


Калит сўзлар: Марказий Осиё, Вакцина,
Юқорига