Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Ўзбекистон Россияда қолиб кетган фуқароларини олиб келишга поезд жўнатади

24 Август 2021 14:40

TASHKENT Kazinform -«O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi» акциядорлик жамиятидан маълум қилишларича, пандемия даврида Россияда қолиб кетган фуқароларни мамлакатга олиб келиш учун «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти «Волжский-Тошкент» йўналишида 483-сонли йўловчи поездининг махсус рейсини йўлга қўяди, деб хабар беради Kazinform UzAга таяниб

Ушбу поезд 2021 йил 27 август куни соат 20:57 да «Волжский-Тошкент» йўналишида ҳаракатини амалга оширади.

30 август куни «Тольятти-Тошкент» йўналишида 446-сонли йўловчи поездининг махсус рейси йўлга қўйилади. Бу поезд Тольятти вокзалидан соат 12:35 да жўнайди.

Поездларга фақат бир томонга, яъни «Волжский-Тошкент» ҳамда «Тольятти-Тошкент» йўналишларига чипталар сотилади. Йўловчиларга чипта харид қилишда қулайлик яратиш мақсадида чипталарни электрон тарзда сотиш йўлга қўйилган.

Россиядаги фуқароларнинг яқинлари Ўзбекистонда туриб, уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати нусхаси билан «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти веб-сайти орқали е-ticket.railway.uz дан чипталарни электрон тарзда харид қилиб олиб, жўнатишлари ҳам мумкин.

Калит сўзлар: Марказий Осиё,
Юқорига