Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Ўзбекистон олтин захиралари бўйича дунёда 17-ўринда

15 Июль 2021 19:55

TASHKENT. Kazinform - Ўзбекистон Марказий банки олтин захиралари бўйича дунёда 17-ўринни эгаллади. Бу ҳақда World Gold Council (WGC) маълумотларига асосланиб Spot.uz маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

Олти ойлик танаффусдан сўнг, жаҳон марказий банклари олтинга инвестицияларни фаол равишда оширишни бошлади — биринчи чоракда 95,5 тоннани сотиб олди, бу 2020 йилнинг бутун иккинчи ярмига нисбатан 25 фоизга кўпдир.

АҚШ 8,1 минг тонна олтин захиралари билан ҳали ҳам биринчи ўринни эгаллаб келмоқда. Мамлакат олтин -валюта захирасининг 79,2 фоизини ташкил этади.

Иккинчи ўринда Германия (3,3 минг тонна, 76,2 фоиз), Италия учинчи (2,4 минг тонна, 70,8 фоиз). Ўзбекистон ушбу руйхатда 352,7 тонна олтин захираси билан 17-ўринни эгаллаб турибди. Бу миқдор мамлакат олтин захирасининг 60,5 фоизи ташкил қилмоқда.

Марказий банклари олтинга инвестицияларни кўпайтиришда энг фаол бўлган бешта мамлакат мавжуд бўлиб, улардан бири тахминан 32 тоннани сотиб олган Ўзбекистон Марказий банки ҳисобланади.

Филиппин ва Туркиянинг Марказий банклари тенденцияга қарши ҳаракат қилиб, йил бошидан бери мос равишда 24,7 ва 18,1 тонна металл сотганлар. Натижада, ушбу мамлакатлар захирасидаги олтин ҳажми мос равишда 164,1 тонна ва 526 тоннани ташкил этганлиги маълум қилинмоқда.
Калит сўзлар: Молия, Статистика,
Юқорига