Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Ўзбекистон олимлари яратган препарат коронавирусдан даволаниш протоколига киритилди

13 Январь 2022 12:43

NUR-SULTAN. Kazinform – ЎзР ФА Биоорганик кимё институти олимлари томонидан яратилган «Рутан таблеткалари, 100 мг» препарати COVID-19 коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволаш протоколига киритилди, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Назокат Абдуқундузова маълум қилди.

Тақдим этилган маълумотга кўра, эндиликда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Рутан препаратини коронавирусга чалинган беморларда, ўткир респиратор инфекция билан боғлиқ бўлган ҳолсизликнинг биринчи белгилари пайдо бўлганида, шифокор тавсиясига кўра қўллаш белгиланди. Рутан препарати Rhus coriaria (Тотум) ўсимлигидан ажратиб олинган дори препарати бўлиб, клиник синовлар натижасига кўра, грипп вирусининг турли штаммларига, шунингдек, SARS-Cov-2 вирусига қарши самарали таъсир кўрсатиши аниқланди.

Калит сўзлар: Марказий Осиё,
Юқорига