Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Ўзбекистон мамлакатга кирувчилар учун ПЗР-тест топшириш мажбуриятини қайта тиклайди

22 Июнь 2021 16:51

TASHKENT. Kazinform - Ўзбекистонда мамлакатга кирувчиларнинг ҳаммаси учун коронавирусга мажбурий ПЗР-тест топшириш талаби қайта тикланмоқда. Тегишли қарор Коронавирусга қарши курашиш бўйича махсус республика комиссияси томонидан қабул қилинди, деб хабар беради Kazinform мухбири Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

«Санитария-эпидемиологик фаровонлик ва аҳолининг соғлиғини сақлаш хизмати полимераз занжири реакцияси усули ёрдамида чегара божхона постлари орқали Ўзбекистон Республикасига кирадиган барча шахслар учун мажбурий тест топшириш тизими жорий этилмоқда. Ўзбекистон ҳудудига киргандан кейин етти кун ичида такрорий ПЗР-тест синови ўтказилиши керак», - дейилади вазирлик баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, 15 мартдан бошлаб, Ўзбекистонда сўнгги 72 соат ичида фақат коронавирус инфекцияси йўқлиги тўғрисидаги гувоҳномани (ПЗР усули) тақдим этиши керак бўлган кирувчилар учун қўшимча равишда ПЗР текширувини ўтказиш тартиби бекор қилинган эди.

Карантин чораларининг кучайтирилиши мамлакатда КВИ билан касалланишнинг муттасил ўсиши фонида жорий этилмоқда. Биргина ўтган кун ичида коронавирус билан касалланган қарийб 400 нафар бемор аниқланган. Касалхоналарда айни пайтда ковид тасдиқланган 3581 бемор даволанмоқда.

Калит сўзлар: Марказий Осиё,
Юқорига