Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Ўзбекистон Қозоғистоннинг қурилиш соҳасидаги тажрибасини ўрганишни режалаштирмоқда

13 Сентябрь 2021 11:59

NUR-SULTAN. Kazinform - Ўзбекистон қурилиш соҳасидаги Қозоғистон тажрибасини ўрганишни режалаштирмоқда, деб хабар беради Kazinform.

Қозоғистон Инустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги «Қозоғистон қурилиш ва архитектура илмий -тадқиқот институти» («ҚозҚАИТИ» AЖ) ва Ўзбекистон Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги қурилишни техник жиҳатдан тартибга солиш маркази ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Томонлар бир қатор қўшма лойиҳаларни назарда тутадиган ўзаро манфаатли ҳамкорлик тўғрисида келишиб олдилар.

Хусусан, сейсмик қурилиш соҳасидаги тадқиқотларни асослаш ва олиб бориш учун Қозоғистон ва Ўзбекистон олимлари ва мутахассисларини жалб қилган ҳолда қўшма вақтинчалик тадқиқот гуруҳларини тузиш режалаштирилган.





Қозоғистонлик мутахассислар Ўзбекистонда табиий вибродинамик тестларни ўтказишга келишиб олинди.

Шунингдек, қўшма таълим дастурлари, илмий-услубий конференциялар, семинарлар, симпозиумлар, давра суҳбатлари, учрашувлар ва кўргазмалар, зилзилага чидамли бино ва иншоотларни қуриш соҳасида тажриба ва маълумотлар алмашиш ишлаб чиқилиши ва амалга оширилиши кўзда тутилган.

Ҳамкорлик доирасида Ўзбекистонда бино ва иншоотларни сейсмик изоляция қилиш технологиялари ва бошқа сейсмик ҳимоялаш усулларини жорий этиш ва янада ривожлантириш режалаштирилган. Шунингдек, Ўзбекистон Қозоғистоннинг нархларни белгилаш, ахборотни моделлаштириш ва қурилиш соҳасидаги халқаро стандартларни жорий этиш тажрибасига таянади.

«ҚозҚАИТИ сейсмик қурилиш, нархлар ва ахборотни моделлаштириш бўйича катта тажрибага эга. 2019 йилда институтга МДҲ мамлакатларининг сейсмик қурилиши соҳасидаги асосий ташкилот мақоми берилди. ҚозҚАИТИ базасида МДҲ давлатлари қурилишида ахборотни моделлаштириш технологияси соҳасида меъёрий -техник базани ишлаб чиқиш бўйича комиссия мавжуд. Ишончимиз комилки, ҚозҚАИТИнинг қурилишдаги профессионал тажрибаси Ўзбекистондаги ҳамкорларимиз томонидан муваффақиятли қўлланилади ва такомиллашади «, - деди «ҚозҚАИТИ» AЖ бош директори Бегман Кўлбаев.





Эслатиб ўтамиз, 2018 йилда ҚозҚАИТИ мутахассислари Тошкентдаги 9 қаватли бинонинг ноёб вибродинамик синовини ўтказган, кейинчалик у пилот лойиҳа сифатида «Ўзбекистондаги арзон уйлар» дастурига киритилган.


Юқорига