Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Ўзбекистон халқаро ҳамжамиятни Афғонистонга нисбатан санкцияларни бекор қилишга чақирмоқда

9 Декабрь 2021 12:45

TASHKENT. Kazinform - Гуманитар фалокатнинг олдини олиш учун Aфғонистонга гуманитар йўлак ажратиш зарур. Шунингдек, биз жаҳон ҳамжамиятини санкцияларни бекор қилиш, Aфғонистоннинг халқаро активларини фойдаланиш имкониятини яратиш ва мамлакат банк тизимини тиклашга ёрдам бериш чораларини кўришга чақирамиз, деди Ўзбекистон Ташқи ишлар вазир Абдулазиз Комилов «Италия – Марказий Осиё» 2 – вазирлар йиғилишида. Бу ҳақда Kazinform ЎР ТИВ матбуот хизматига таяниб хабар беради.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг айтишича, афғон халқи жуда қийин аҳволда. Мамлакатдаги ҳозирги гуманитар вазият ҳалокатга яқин ва афғон халқига ёрдам кўрсатиш керак. Асосий масала Aфғонистонга нисбатан можародан кейинги стратегияни ишлаб чиқишдир. Aфғонистоннинг иқтисодий характердаги минтақавий интеграция жараёнларида, шунингдек, мамлакатда ижтимоий-иқтисодий лойиҳаларни амалга оширишда фаолроқ иштирок этиш устувор вазифа бўлиб қолиши лозим.

Шунингдек, «Биз афғоннинг янги расмийлари ўз ваъдалари ва халқаро мажбуриятларини бажаришига умид қиламиз ва кутамиз, жумладан:

- кенг вакилликка асосланган ҳукумат тузиш;

- халқаро терроризм ва наркотрафикга қарши кураш;

- турли террористик гуруҳларнинг мамлакат ҳудудига жойлаштирилишига йўл қўймаслик, улар билан ҳар қандай алоқаларни тўхтатиш;

- минтақа давлатлари билан яхши қўшничилик муносабатларини қўллаб-қувватлаш;

- инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларига, шу жумладан аёллар ва миллий озчиликларга риоя қилиш.

Aфғонистон ҳудудидан ҳеч қачон минтақа давлатларига ҳам, дунёнинг бошқа давлатларига ҳам заррача таҳдид бўлмаслиги керак», - деди А. Комилов.


Калит сўзлар: Марказий Осиё,
Юқорига