Об-ҳаво
Астана -23 °С
Алматы -1 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Ўзбекистон дунёнинг энг хавфсиз мамлакатлари ўнталигидан жой олди

30 Октябрь 2020 12:14

TASHKENT. Kazinform – Бутунжаҳон қонун ва тартиб индексига кўра, Ўзбекистон дунёда тўққизинчи ўринда, деб хабар беради ЎзА «Дунё» ахборот агентлигига таяниб.

Ушбу таҳлил нуфузли Gallup's Америка жамоатчилик фикрини ўрганиш институти томонидан амалга оширилган. Унга кўра, хавфсизлик бўйича биринчи тўққизликда Ўзбекистондан ташқари Сингапур, Туркманистон, Хитой, Исландия, Кувайт, Норвегия, Австрия ва Швеция ҳам бор.

Рейтингнинг энг қуйи поғонасидан Афғонистон жой олган. Ушбу давлат атиги 43 балл тўплаган.

Балл натижалари турли мамлакатлар аҳолиси ўртасида ўтказилган сўровнома асосида тузилган. Берилган саволлар рўйхатига полицияга ишонч, кечки соатларда кўчаларда хавфсиз юриш ва бошқалар киритилди.

Калит сўзлар: Марказий Осиё,
Юқорига