Об-ҳаво
Астана -6 °С
Алматы -2 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Ўзбекистон чегараларни очади

18 Сентябрь 2020 11:09

TASHKENT. Kazinform – 1 октябрдан бошлаб Ўзбекистон ҳаво, темир йўл ва автомобиль назорат пунктлари орқали кириш ва чиқишга қўйилган чекловларни бекор қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Республика махсус комиссияси қарорига асосан, хорижий давлатлардан авиа, темир йўл ва автотранспорт воситаси орқали Ўзбекистонга келувчи шахсларни қабул қилишнинг янги тартиби жорий этилади. Жумладан:

- Сўнгги 14 кун давомида «яшил» давлатда (Хитой, Таиланд, Малайзия, Жанубий Корея, Грузия, Венгрия, Финландия, Латвия, Австрия ва Япония) бўлиб турган шахслар – Ўзбекистон ҳудудига тўғридан тўғри киритилади.

- «Сариқ» (Озарбайжон, Беларусь, БАА ва Европа Иттифоқи давлатлари (Буюк Британия ва Испания бундан мустасно) ҳамда «қизил» давлатлардан (қолган барча давлатлар) кириб келаётган шахслар – сўнгги 72 соат давомидаги коронавирусга ПЗР тести манфий натижалари тўғрисида маълумотнома тақдим этган ҳолда Ўзбекистон ҳудудига киритилади.

1 октябрдан бошлаб, Қозоғистон, Туркманистон, Тожикистон ва Афғонистон билан чегарада жойлашган автойўл ўтказиш пунктлари орқали Ўзбекистонга кираётган шахслар коронавирусга ПЗР ёки экспресс-тест ёхуд антиген текширувидан ўтган ҳолда 14 кунга меҳмонхона ёки уй карантинига юборилади.

Агар шахс сўнгги 72 соат ичида коронавирусга тест топширмаган бўлса ёки шахсда коронавирус инфекциясининг аломатлари (йўтал, иситма ва б.қ.) мавжуд бўлса, Ўзбекистонга келганидан сўнг ўтказиш пункти (аэропорт, вокзал ёки бошқа) ҳудудида ўз ҳисобидан коронавирусга ПЗР ёки экспресс-тест ёхуд антиген текширувидан ўтади ҳамда Ўзбекистон ҳудудига киритилиб, 14 кунга меҳмонхонага ёки уй карантинига юборилади.


Калит сўзлар: Марказий Осиё,
Юқорига