Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Ўзбекистон Бош прокуратураси Афғонистон Ҳарбий ҳаво кучларига тегишли самолёт қулашининг сабабларини маълум қилди

17 Август 2021 08:00

TASHKENT. Kazinform - Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Афғонистон Ҳарбий ҳаво кучларига тегишли самолётнинг Ўзбекистонда қулаши сабабларини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Вазирлик маълумотларига кўра, 14-15 август кунлари Афғонистондан 22 та ҳарбий самолёти ва 24 та ҳарбий вертолёти Ўзбекистон чегарасини ноқонуний кесиб ўтган. Уларнинг барчаси Термиз аэропортига қўнди. Самолёт бортида 585 афғон аскари бўлган. «Шунингдек, 15 август куни учта EMBRAER-314 ҳарбий самолёти Қарши шаҳрининг Хонобод аэропортига қўнишга рухсат сўраган. Самолётлар Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг иккита МиГ-29 ҳарбий самолёти билан Термиз аэропортига кузатилди. Аммо кузатув вақтида Сурхондарё вилояти Шеробод туманида EMBRAER-314 ва МиГ-29 русумли самолётлари тўқнашиб, қулаб тушди. Бу самолёт учувчилари парашют билан қўнишди», - дейилади Бош прокуратура матбуот хизмати хабарида.

Бошқарма ушбу факт бўйича жиноий иш қўзғатилганини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, бугун ижтимоий тармоқларда Афғонистон Ҳарбий ҳаво кучларига тегишли самолётнинг Ўзбекистон ҳудудида қулаши тахмин қилинган фотосуратлар ва видеолар тарқалди. Кейинроқ Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳалокат сабабларини ошкор қилмай, ҳалокатни тасдиқлади.

Муаллиф: Мадибек Жанибеков


Калит сўзлар: Марказий Осиё,
Юқорига