Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Ўзбекистон август ойида хориждан 236 624 дона мобил телефон импорт қилган

27 Сентябрь 2021 11:42

TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистон хориждан қиймати 117,4 млн AҚШ долларига тенг бўлган 1,6 млн дона мобил телефон импорт қилган. Бу ҳақда Kazinform қўмитанинг расмий Telegram-каналига таяниб хабар бермоқда.

Телефон импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,2 млн донага ошган.

Ўзбекистон 12 та давлатдан мобил телефонлар импорт қилган.

Ўзбекистон мобил телефонларни энг кўп импорт қилган давлатлар:

Хитой – 63 млн;

Вьетнам – 41,4 млн;

Ҳиндистон – 5,9 млн;

Қозоғистон – 5,5 млн;

БАА – 960 минг;

Германия – 647 минг;

Корея – 60 минг;

Россия – 18 минг АҚШ доллари.

Ўзбекистон август ойида хориждан 236 624 дона мобил телефон импорт қилган.


Калит сўзлар: Ахборот технологиялари, Марказий Осиё,
Юқорига