Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Ўзбекистон аҳолиси кунига  2 минг кишига кўпаймоқда

13 Октябрь 2021 15:50

TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 октябрь ҳолатига республиканинг доимий аҳолиси сони 35,1 млн кишини ташкил этмоқда. Бу ҳақда Kazinform қўмитанинг расмий Telegram-каналига таяниб хабар беради.

Маълум қилинишича, йил бошидан буён доимий аҳолининг ўсиш суръати 1,5 фоизга ошган.

Мамлакат аҳолиси йил бошидан буён ҳар ойда ўртача 57 811 кишига кўпайганлиги айтилмоқда.

2021 йилнинг ҳар бир кунида доимий аҳоли сони ўртача 1,9 минг кишига ошганлиги очиқланди.

Ўзбекистонда йил бошидан 670,7 минг туғилиш қайд этилган.


Калит сўзлар: Марказий Осиё, Жамият,
Юқорига