Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Ўзбекистон аҳоли сони бўйича дунёда 43-ўринда

30 Январь 2022 09:40

TASHKENT. Kazinform - Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон Республикасида 2022 йил 1 январь ҳолатига доимий аҳоли сони 35 271,3 минг кишини ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 712,4 минг кишига ёки 2,1 фоизга кўпайди. Бу ҳақда Kazinform қўмитанинг расмий Telegram-каналига таяниб хабар беради.

Мос равишда аёллар сони 346,6 минг кишига ёки 2,0 фоизга, эркаклар сони эса 365,7 минг кишига ёки 2,1 фоизга кўпайган.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси маълумотларига кўра 2021 йил 1 – январь ҳолатига ер юзидаги жами аҳоли сони 7 875 миллион кишини ташкил этган.

Ўзбекистон Республикаси аҳоли сони бўйича мамлакатлар ўртасида 43-ўринда қайд этилган.


Калит сўзлар: Марказий Осиё, Статистика,
Юқорига