Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Ўзбек ва қозоқ халқларининг дўстлиги ҳақидаги фильм халқаро мукофотга сазовор бўлди

19 Май 2022 09:54

TASHKENT. UZA- Kazinform – «Ўзбеккино» миллий агентлиги буюртмасига кўра, режиссёр Ҳилол Насимов томонидан суратга олинган «Мерос» фильми иккита халқаро кинофестивалда совринли ўринларни қўлга киритди, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.

Фильм Лима шаҳрида бўлиб ўтган «Imperal International Film Festival» халқаро фестивалида «Энг яхши хорижий фильм» номинациясида ғолиб чиқди ва Калкута шаҳрида бўлиб ўтган халқаро кинофестивалида «Йилнинг энг яхши хорижий фильми» номинациясида мукофотни қўлга киритган.

Фильм ўзбек ва қозоқ халқларининг дўстлиги, анъана ва урф-одатларининг ўхшашлиги ҳақида ҳикоя қилади.

Фильм Россия халқ артисти Николай Бурляев раислигидаги «Золотой Витязь» халқаро кинофорумига ҳам номзод бўлган. Фестивал 22-28 май кунлари бўлиб ўтади.

Юқорига