Об-ҳаво
Астана -19 °С
Алматы -7 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Ўзбек тилида сўзлашувчилар сони 50 миллионга етди – Ш.Мирзиёев

21 Октябрь 2020 12:55

TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Ўзбек тили байрами билан табриклади, деб хабар беради Kazinform ЎзА агентлигига асосланиб.

Ўзбекистон президентининг таъкидлашича, ўзбек тили мамлакатда янги Ренессанс пойдевори бўлиб хизмат қилади.

«Бугунги кунда биз янги Ўзбекистонни, янги Ренессанс пойдеворини барпо этишдек эзгу мақсадларимизга эришишда, ҳеч шубҳасиз, она тилимизнинг ҳаётбахш қудратига таянамиз», - деди давлат раҳбари.

Унинг таъкидлашича, ўзбек тили дунёда йирик тиллар қаторидан жой олади.

«Ҳозирги вақтда ер юзида ўзбек тилида сўзлашувчилар сони қарийб 50 миллион кишини ташкил этиши унинг дунёдаги йирик тиллардан бирига айланиб бораётганидан далолат беради», - деди Шавкат Мирзиёев.

ЎР Президентининг маълум қилишича, «бугунги кунда хорижий давлатлардаги 65 та олий ўқув юртида ўзбек тили ва адабиёти ўрганилмоқда, ушбу соҳада илмий изланиш ва тадқиқотлар олиб бораётган чет эллик олимлар сафи тобора кенгаймоқда.

Шунингдек, давлат раҳбари ўз табригида Ўзбекистонда ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент фармони ҳақида тўхталиб ўтди.

«Фармонга мувофиқ, ўзбек тилининг халқимиз ижтимоий ҳаётида ва халқаро миқёсдаги обрў-эътиборини тубдан ошириш, униб-ўсиб келаётган ёшларимизни ватанпарварлик, миллий анъана ва қадриятларга садоқат руҳида тарбиялаш, мамлакатимизда давлат тилини тўлақонли жорий этишни таъминлаш, Ўзбекистондаги миллат ва элатларнинг тилларини сақлаш ва ривожлантириш, давлат тили сифатида ўзбек тилини ўрганиш учун шарт-шароитлар яратиш, тил сиёсатини ривожлантиришнинг стратегик мақсадлари, устувор йўналиш ва истиқболдаги вазифалар белгилаб берилди», - деди Ўзбекистон президенти.

Калит сўзлар: Марказий Осиё, Хориж,
Юқорига