Об-ҳаво
Астана -18 °С
Алматы 1 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

ЮНИСЕФ: COVID-19 оқибатидан дунёда 168 миллион бола бир йил давомида мактабга бормаган

4 Март 2021 17:58

NEW YORK. Kazinform – Карантин чекловлари туфайли дунё бўйлаб 168 миллиондан ортиқ бола бир йилдан бери мактабга бормаган. Бундан ташқари, 214 миллионга яқин ўқувчи кундузги таълимнинг тўртдан уч қисмида қатнашмаган, деб хабар беради Kazinform ЮНИСЕФ расмий сайтига таяниб.

Дунёнинг 14 мамлакатидаги мактаблар 2020 йил мартидан 2021 йил февралигача ёпиқ бўлган. Ушбу мамлакатларнинг учдан икки қисми Лотин Америкаси ва Кариб денгизи мамлакатлари ҳудудида жойлашган. Натижада, 98 миллион ўқувчининг дарсларни тўхтатишга мажбур бўлган. Мактаблар, айниқса Панама, Сальвадор, Бангладеш ва Боливияда узоқроқ ёпиқ бўлган.

«Кундузги мактабга бора олмайдиган ўқувчилар ҳар куни мактаб ўқув дастуридан орқада қолмоқда. Биз яна бир йил чекловларга ва болалар яна таълимсиз қолишга йўл қўёлмаймиз. Биз мактабларни жонлантириш учун барча саъй-ҳаракатларимизни амалга оширишимиз керак», - деди ЮНИСЕФнинг ижрочи директори Генриетта Фор.

ЮНИСЕФнинг сўнгги маълумотларига кўра, ҳозирги кунда дунёда 888 миллиондан зиёд бола мактабларнинг тўлиқ ёки қисман ёпилиши сабабли таълим олишдан маҳрум.

Калит сўзлар: Хориж,
Юқорига