Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Йил охирига қадар рақамли «ижтимоий ҳамён» жорий этилади

25 Ноябрь 2021 09:29

NUR-SULTAN. Kazinform – Жорий йил охирига қадар фуқароларнинг рақамли «ижтимоий ҳамёни» пилот лойиҳа сифатида жорий этилади. Бу ҳақда ҚР Савдо ва интеграция вазири Бақит Султанов маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Савдони рақамлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Кичик ва ўрта бизнесни электрон тижоратни ривожлантиришда бепул қўллаб-қувватлаш ва ёрдам кўрсатиш учун SmartDuken.kz платформаси ишга туширилади», - деди вазир Сенатдаги Ҳукумат соатида.

Унга кўра, савдо бўйича эксперт платформаси ва миллий товарлар рўйхатини яратиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Бу лойиҳалар йил охиригача ишга туширилади.

«Фуқароларнинг рақамли ижтимоий ҳамёнлари жорий этилади. Бу фуқароларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш механизмини такомиллаштириш ва банк комиссиялари учун бюджет харажатларини оптималлаштириш имконини беради. 2021 йил охиригача Нур-Султан ва Павлодар шаҳарларида пилот лойиҳа ишга туширилади», - деди Бақит Султанов.


Муаллиф: Марлан Жиембай


Калит сўзлар: ҚР Савдо ва интеграция вазирлиги,
Юқорига