Об-ҳаво
Астана 8 °С
Алматы 5 °С
Валюта курси
USD 412.55
EUR 468.66
RUB 5.79
CNY 58.80

Йил охирига қадар Қостанай вилоятида 50 мингта автомобиль чиқарилади

15 Июль 2020 11:46

QOSTANAY. Kazinform – 2020 йилнинг биринчи ярми якунларига кўра, Қостанай вилоятида асосий макроиқтисодий кўрсаткичларнинг ўсиши кузатилди, дея хабар беради Kazinform мухбири Иқтисодиёт ва бюджетни режалаштириш бошқармасига таяниб.

2020 йил 1 июнь ҳолатига кўра вилоятда 52 395 та кичик ва ўрта бизнес субъектлари фаолият юритмоқда. Қозоғистон Республикаси Президенти иштирокидаги Ҳукумат йиғилишида минтақада фаолият кўрсатаётган корхоналар сони камайгани таъкидланди.

«Бу муаммо қишлоқ хўжалигига салбий таъсир кўрсатган қурғоқчилик, шунингдек, коронавирус пандемияси билан боғлиқ бўлиб, бу улгуржи ва чакана савдо корхоналари фаолиятини чеклашга олиб келди. Фавқулодда ҳолат режимининг жорий этилиши ҳам сезиларли таъсир кўрсатди», - деди Иқтисодиёт ва бюджетни режалаштириш бошқармаси бошлиғи Гулбарам Мусағазина.

Йил бошидан буён вилоятнинг саноат корхоналари томонидан 665,7 млрд тангалик маҳсулотни ишлаб чиқарди, шу жумладан, қайта ишлаш саноатида 383,3 млрд тангалик маҳсулот ишлаб чиқарилган. Машинасозликда маҳсулот ишлаб чиқариш 1,5 баравар ошди ва 159,7 миллиард тангага етди. Машинасозликнинг ишлаб чиқариш соҳасидаги улуши 41,7%ни ташқил қилади. 16,9 мингдан ортиқ транспорт воситалари сотилди.

Йил охирига қадар 50 мингта машина ишлаб чиқариш режалаштирилган, улардан 14 мингдан ортиғи экспорт қилинади. Йил бошидан буён 2 475та машина сотувга қўйилди.

«2020 йил март ойида «Шевроле» ишлаб чиқариш бошланди, ҳозирнинг ўзида ушбу русумда 3200 та машина ишлаб чиқарилди. Йил охирига келиб 26 мингта машина йиғилади, улардан 13 мингтаси Россияга экспорт қилинади. Қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқариш ҳам жадал ривожланмоқда. Бу йил 2,5 минг донадан ортиқ техника ишлаб чиқариш режалаштирилган. 450та комбайн, 1900та трактор ва 310та тирма ишга туширилади. Вилоятга 12,2 фоизга ўсиш билан инвестициялар жалб қилинган. Қурилиш ишлари ҳажми 13,7 фоизга ўсди, уй-жойларни фойдаланишга топшириш суръати 110 фоизни ташкил этди. Вилоят бюджети харажатлари 100 фоизга бажарилди», - дея тушунтирди бошқарма бошлиғи.

Ҳар йили кичик ва ўрта бизнеснинг сони ортиб бормоқда. Уларнинг натижалари минтақа иқтисодиётининг ривожланишига сезиларли таъсир кўрсатмоқда. Жорий йилнинг биринчи чорагида маҳсулот ишлаб чиқариш 118,6 фоизга ўсди.


Муаллиф: Қасқирбай Қойшиманов

Калит сўзлар: Ҳудудларни ривожлантириш, Ишлаб чиқариш,
Юқорига