Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Йил бошидан буён Нур-Султанга 6200 нафар Ўзбекистон фуқароси келган

17 Май 2022 11:02

NUR-SULTAN. Kazinform – Йил бошидан буён пойтахтга МДҲ давлатларидан 6200 нафардан ортиқ Ўзбекистон, 1251 нафар Россия, 871 нафар Қирғизистон ва 973 нафар Тожикистон фуқаролари келган, деб хабар беради Kazinform Нур-Султан полиция департаментига таяниб.

ПД матбуот хизмати хабарига кўра, чет эл фуқароларининг пойтахтда бўлишини назорат қилиш самарадорлигини янада ошириш, ноқонуний миграцияни аниқлаш ва олдини олиш мақсадида «Мигрант» томонидан профилактика тадбирлари ўтказилмоқда.

Пойтахт гарнизони ходимлари томонидан ўтказилган тезкор профилактика тадбирлари давомида хорижликларнинг Қозоғистонда бўлиш қоидаларининг 633 та бузилиши аниқланган.

Жорий йил бошидан буён МДҲдан 10 мингга яқин, узоқ хорижий давлатлардан эса 3,5 мингдан ортиқ хорижлик келган.

«Масалан, Туркиядан 369 нафар, Ҳиндистондан 148 нафар ва Буюк Британиядан 317 нафар шахс Қозоғистон пойтахтига келган. Йил бошидан буён МДҲ давлатларидан Ўзбекистоннинг 6200 дан ортиқ, Россиянинг 1251, Қирғизистоннинг 871 ва Тожикистоннинг 973 нафар фуқароси пойтахтга келган. Пойтахтга хорижликлар асосан ишлаш учун келади, бу мақсадда 10 мингга яқин киши рўйхатга олинган. Пойтахтга 588 нафар хорижлик талаба таҳсил олиш учун келган.

2022 йил бошидан буён Қозоғистон Республикасида бўлиш қоидаларини бузган 1814 нафар чет эл фуқароси аниқланиб, маъмурий жавобгарликка тортилди. 410 нафар хорижлик суд қарори билан депортация қилинди», — дейилади хабарда.

Полиция депортация тўғрисидаги қарорга риоя қилмаслик жиноий қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортилишини маълум қилади.

Юқорига