Об-ҳаво
Астана -23 °С
Алматы -3 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Йил бошидан буён Қозоғистонда «Меҳнат» дастурида 500 мингга яқин одам иштирок этди

27 Октябрь 2020 17:19

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири Биржан Нуримбетов «Меҳнат» дастурида 9 ой давомида 494 минг киши иштирок этганлигини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«23 октябрь ҳолатига кўра, Бандлик йўл харитаси бўйича лойиҳаларнинг 63 фоизи, яъни 4152 та лойиҳа бажарилди. Лойиҳаларнинг аксарияти – Шарқий Қозоғистон, Жамбил ва Қостанай вилоятларида тугаган. Ўз навбатида, Алмати, Атирау ва Нур-Султан вилоятларида лойиҳаларнинг 80 фоиздан кўпроғи давом этмоқда. Шуни эслатиб ўтмоқчимизки, иш билан таъминлаш бўйича «Йўл харитаси» лойиҳаларини ўз вақтида ва сифатли якунлаш, ҳаёт сифати нуқтаи назаридан инқироздан кейинги ривожланиш учун шароит яратади», - деди Биржан Нуримбетов Ҳукумат йиғилишида.

Вазирнинг сўзларига кўра, «Меҳнат» давлат дастури ҳам аҳоли бандлигини таъминлашга ўз ҳиссасини қўшмоқда.

«9 ой давомида дастурда 494 минг киши иштирок этди. Шулардан 190 мингга зудлик билан иш топишда ёрдам кўрсатилди. 304 минг кишини иш билан таъминлаш бўйича фаол чора-тадбирлар амалга оширилди. Уларнинг 68 минг нафари, шу жумладан, тадбиркорлик асослари бўйича ўқитилди. 39 мингдан зиёд киши имтиёзли кредитлар ва грантлар шаклида бизнесни ривожлантиришга кўмаклашди, бу эса қўшимча 10200 янги иш ўринларини яратишга имкон берди. 195 минг киши имтиёзли иш билан таъминланган», - деди у.

Муаллиф: Аян Бекенўғли


Юқорига