Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Йил бошидан буён 10 мингдан ортиқ этник қозоқлар «ватандош» мақомини олди

18 Август 2021 12:50

NUR-SULTAN. Kazinform - 2021 йил 1 август ҳолатига кўра, 10 398 киши тарихий ватанига қайтиб, «ватандош» мақомини олди. 1991 йилдан бери республикага жами 1 миллион 80,7 минг этник қозоқлар қайтди, деб хабар беради Kazinform Қозоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Йил бошидан бери Қозоғистонга келган ватандошдошларнинг ярмидан кўпи (76,4 фоиз) - Ўзбекистондан, 10,1 фоизи - Хитойдан, 6,4 фоизи - Туркманистондан, 2,5 фоизи- Мўғулистондан ва 4,6 фоизи - бошқа давлатлардан.

Қозоғистонга келган этник қозоқлар асосан Алмати (29,8 фоиз), Туркистон (14,2 фоиз), Манғистау (18,4фоиз) ва Жамбил (8,3 фоиз) вилоятларида, шунингдек, Чимкент шаҳрида (10,6 фоиз) жойлашдилар.

Жорий йилнинг 1 август ҳолатига кўра, меҳнатга лаёқатли ёшдаги этник ватандошлар сони 55,4 фоизни, меҳнатга лаёқатли ёшга етмаганлар 26,2 фоизни ва пенсионерлар 18,4 фоизни ташкил қилади.

Билим даражаси бўйича меҳнатга лаёқатли ёшдаги ватандошларнинг 11 фоизи олий маълумотли, 39,6 фоизи ўрта махсус, 45,6 фоизи умумий ўрта ва 3,8 фоизи маълумотсиз.


Юқорига