Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Йил бошидан бери Қозоғистонда қанча квадрат метр уй-жой фойдаланишга топширилди

12 Октябрь 2021 12:38

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда жорий йилнинг 9 ойида 10,4 миллион квадрат метр уй-жой фойдаланишга топширилди. Бу ўтган йилга нисбатан 8 фоизга кўпдир. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Бош вазири Асқар Мамин маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Қурилишнинг ўсиш суръати 9,7 фоизни ташкил этади. 9 ой ичида республикада 10,4 миллион квадрат метр уй-жой фойдаланишга топширилди, бу ўтган йилга нисбатан 8 фоизга кўпдир. Инвестицияларни тиклаш фаол давом этмоқда, 2 фоизни ташкил этди. Кон қазиб олишни ҳисобга олмаганда - 15,1 фоизни ташкил этмоқда.

Асосий капиталга инвестицияларнинг юқори суръатлари қурилиш, ишлаб чиқариш, савдо, қишлоқ хўжалиги, кўчмас мулк, молиявий хизматлар, ахборот ва алоқа соҳаларида кузатилди», - деди Асқар Мамин.

ҚР Бош вазирга кўра, ишбилармонлик фаоллигини тиклаш ва сифатли сармояларни жалб қилиш бўйича ишларни давом эттириш ва янада кучайтириш муҳим аҳамиятга эга. Шунингдек, у макроиқтисодий кўрсаткичлари юқори бўлган ҳудудларни ҳам номлади.

«Январ-сентябр ойлари якунлари бўйича барча асосий макроиқтисодий кўрсаткичларнинг ўсиши Алмати, Ақмола, Жамбил, Қостанай вилоятлари ва Чимкентда кузатилмоқда», - деди ҚР Бош вазири.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Калит сўзлар: Ҳудудларни ривожлантириш, ҚР Бош вазири,
Юқорига