Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Японияда вулқон отилиши натижасида янги орол пайдо бўлди

17 Август 2021 09:05

TOKYO. Kyodo -Kazinform - Японияда сув ости вулқони отилганидан кейин янги орол пайдо бўлди, дея хабар беради Kazinform Kyodoга таяниб.

Япония қирғоқ қўриқчилари маълумотларига кўра, янги орол C шаклида, диаметри тахминан 1 километр. У жума куни Ивотодан 50 километр жанубда, Тинч океанининг Огасавара оролида вулқон отилишидан кейин топилган.

Япония метеорология агентлиги фаол вулқон отилишлари давом этиши мумкинлиги, яқин атрофдаги сувларга катта кул чиқиндилари тушиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

Янги ороллар 1904, 1914 ва 1986 йилларда ҳам кашф этилган ва уларнинг ҳаммаси тўлқин ва оқимлар эрозияси туфайли сув остида қолган.

Калит сўзлар: Дунё,
Юқорига