Об-ҳаво
Астана 1 °С
Алматы 3 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Японияда тайфун туфайли 100дан ортиқ рейслар бекор қилинди

2 Сентябрь 2020 12:11

NUR-SULTAN. Kazinform – Япония авиакомпаниялари мамлакат жанубидаги тайфун туфайли 119 та ички рейсни тўхтатди. Бу ҳақда NHK телеканали хабар қилмоқда.

Телеканалнинг хабар қилишича, парвозлар жадвалидаги ўзгаришлар асосан Япониянинг жанубидаги Кагосима ва Окинава префектуралари аеропортлари билан боғлиқ.

Бундан ташқари, кучли шамол туфайли биноларнинг қулаши натижасида камида саккиз киши жароҳат олган.

Телеканал маълумотларига кўра, тайфун мамлакатнинг жануби-ғарбий қисмида жойлашган Кюсю оролига яқинлашди. Оролда жойлашган Нагасаки префектураси расмийлари 20 мингга яқин маҳаллий аҳолини эвакуация қилишга буйруқ берган. Бундан ташқари, жануби-ғарбий Оита префектурасининг 70 мингга яқин аҳолиси эвакуация қилинади.

Айни пайтда тайфун Хитойга яқинлашмоқда. Унинг марказий қисмида шамол тезлиги сониясига 45 метрга етади. Бу 2020 йилда Тинч океанида содир бўлган тўққизинчи тайфун.

Калит сўзлар: Узоқ Шарқ,
Юқорига