Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Японияда кучли ёмғир туфайли юз минглаб одамлар эвакуация қилинмоқда

13 Август 2021 08:58

NUR-SULTAN. Kazinform - Япониянинг жануби-ғарбий қисмидаги Нагасаки ва бошқа аҳоли пунктларининг юз минглаб аҳолиси Кюсю оролидаги кучли ёмғир туфайли эвакуация қилинди, деб хабар берди Kazinform Reytersга таяниб.

Кюсюнинг баъзи марказий қисмлари маъмурлари аҳолини ўз ҳаётларини ҳимоя қилиш учун зудлик билан чоралар кўришга чақириб, бешинчи даражали эвакуация буйруғини чиқарди.

Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, дарё Нагоми шаҳрида тошиб кетган. Ҳукумат 3839 та хонадонни эвакуация қилишга чақирди.

Ҳозирги вақтда кучли ёмғир Кюсю ғарбида ёғмоқда.


Калит сўзлар: Хориж,
Юқорига