Об-ҳаво
Астана 8 °С
Алматы 5 °С
Валюта курси
USD 412.55
EUR 468.66
RUB 5.79
CNY 58.80

Японияда кучли ёғингарчилик туфайли 50дан ортиқ маданий мерос объектлари зарар кўрди

15 Июль 2020 16:39

TOKYO. Kyodo-Kazinform – Япониянинг жануби-ғарбий қисмида кучли ёғингарчилик, кўчки ва сув тошқини 54 маданий мерос объектларига зиён етказди, деб хабар беради Kazinform Kyodo агентлигига таяниб.

Хусусан, Фукуока префектурасидаги Миике кўмир кони ва Нагасакидаги насронийликнинг яширин фаолияти олиб борилган биноларга зарар етказилди. Ушбу иншоотлар Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Таълим, фан ва маданият бўйича Умумжаҳон мероси рўйхатига (ЮНЕСКО) киритилган.

Бундан ташқари, тошқинлар, тахминан 1,2 минг йил олдин қурилган ва Япониянинг миллий маданий мероси сифатида тан олинган Кумамото префектурасидаги Аой Асо шинто черковига зарар етказди. Ҳозирги вақтда мутахассислар етказилган зарар миқдорини ҳисобламоқда.

Сўнгги маълумотларга кўра, ўтган ҳафта охирида жануби-ғарбий Кюсю оролида кучли ёғингарчилик натижасида камида 77 киши ҳалок бўлган ва яна 10 киши бедарак йўқолган. Кумамото префектурасида табиий офат 64 кишини ҳаётдан олиб кетди. Айни вақтда фалокат жойида қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда. Унда 20 мингдан ортиқ аскар жалб қилинган.


Калит сўзлар: Маданият, Узоқ Шарқ,
Юқорига