Об-ҳаво
Астана 24 °С
Алматы 25 °С
Валюта курси
USD 411.66
EUR 465.92
RUB 5.81
CNY 58.79

Японияда коронавирус эпидемиясининг иккинчи тўлқини бошланди

29 Май 2020 15:26

KITAKYUSHU. Kyodo- Kazinform - Япониянинг жануби-ғарбида жойлашган Китакюсю шаҳрида коронавирус инфекциясининг янги ҳолатлари кўпайиши яна авжига чиқаётгани кузатилмоқда. Бу ҳақда шаҳар мэри Кенжи Китахаши маълум қилди, деб хабар беради Kazinform Kyodo агентлигига таяниб.

«Бизда эпидемиянинг иккинчи тўлқини айни авжига чиқди», - деди мэр.

30 апрельдан 22 майгача шаҳарда касалликнинг тасдиқланган ҳолатлари қайд этилмаганди, аммо сўнгги олти кун ичида 43 та ҳолат қайд этилган, уларнинг 21 таси бир кунда аниқланди.

Бир неча кун олдин Япония Бош вазири Шиндзо Абэ коронавирус пандемияси туфайли фавқулодда ҳолатни бекор қилганди.
Калит сўзлар: Хориж, Узоқ Шарқ,
Юқорига