Об-ҳаво
Астана -20 °С
Алматы -9 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Японияда кексалар сони кўпайиб бормоқда

22 Сентябрь 2020 10:13

NUR-SULTAN. Kazinform – Японияда кексалар сони тобора ўсиб бормоқда, деб хабар беради Kazinform «Хабар 24»га таяниб.

Сўнгги статистик маълумотларга кўра, мамлакатда 65 ёшдан ошган 36 миллиондан ортиқ киши бор.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, бу Япония аҳолисининг учдан бир қисмидир.

Дунёдаги энг узоқ умр кўрувчи одамлар Япония аҳолиси ҳисобланади. Мутахассисларнинг фикрига кўра, бу нафақат тиббиёт сифати, балки аҳолининг турмуш тарзига муносабати ва тиббий ёрдамдан ўз вақтида фойдаланиш билан боғлиқ.


Калит сўзлар: Хориж,
Юқорига