Об-ҳаво
Астана 8 °С
Алматы 5 °С
Валюта курси
USD 412.55
EUR 468.66
RUB 5.79
CNY 58.80

Япония қимматбаҳо деликатес таомларни ишлаб чиқариш учун Қозоғистондан от гўшти сотиб олади

15 Июль 2020 11:23

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР қишлоқ хўжалиги вазирлиги от ва от гўштини Япония бозорига экспорт қилишни йўлга қўйдии, деб хабар беради Kazinform ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг расмий сайтига таяниб.

Янги бозор очилишидан олдин жуда кўп тайёргарлик кўрилди. 2018 йилда экспорт потенциалини ривожлантириш доирасида, Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Ветеринария бошқарув ва назорати қўмитаси хорижий шерикларга биринчи сўров хатини юборди. Унда айтилишича, қозоғистонлик фермерлар ва тадбиркорлар Японияга от гўшти етказиб беришга қизиқишмоқда.

Узоқ давом етган музокаралар натижасида Япониянинг Қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик вазирлиги Қозоғистон Республикасидан отларни сўйиш ва қайта ишлаш пайтида олинган гўшт ва қўшимча маҳсулотларни Японияга экспорт қилиш учун ветеринария гувоҳномасини берди.

Олдинги келишувларга мувофиқ, Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Ветеринария бошқарув ва назорат қўмитаси ўз маҳсулотларини экспорт қилишга тайёр қозоғистонлик корхоналар рўйхатини тузди. Гўшт уюшмаси, «Атамекен» миллий тадбиркорлар палатаси ва Қўмитанинг ҳудудий инспекциялари орқали қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига юборилган сўровга 34та маҳаллий корхоналар розилик беришди. Яқинда улар ҳақида маълумот япон томонига тақдим этилди.

Таъкидлаш жоизки, Япония нафақат от гўштини импорт қилиш, балки сўйиш учун тирик отларни сотиб олишга ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Маълумот: Ҳозиргача Японияга от гўштининг асосий экспортчиси Канада бўлган. Шарқда от гўшти қадим замонлардан бери ишлатилиб келинади ва мазали таом ҳисобланади. Йилқи қовурғасидан олинган гўшт, юқори таъмга эга бўлганлиги учун қадрланади. От гўшти суши ва сашими гўшт бўлакларини тайёрлаш учун ишлатилади.

Юқорига