Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Япония аэропортларида юзни таниб олиш тизими жорий этилди

19 Июль 2021 16:22

CHIBA. KYODO-Kazinform - Япониянинг Нарита ва Ханэда аэропортларида юзни тўлиқ аниқлаш тизими жорий этилди. Унинг ёрдами билан халқаро саёҳатчилар паспорт ва авиачипталарни кўрсатмасдан назорат пунктида рўйхатдан ўтишлари мумкин, деб хабар беради Kazinform Kyodo агентлигига асосланиб .

Йўловчиларни самолётга ўтқазиш жарёни ва уларга қулай шароит яратишга қаратилган «Face Express» тизимига йўловчилар аэропортга келгандан сўнг паспорт ва самолётга чиқиш талонларинирасмийлаштириш пайтида суратга тушишлари шарт.

Багажни рўйхатдан ўтказиш пайтида махсус терминаллар орқали керакли маълумотларни киритгандан сўнг йўловчилар назорат пунктларида ва бортда автоматик равишда аниқланади, дея маълум қилди Narita International Airport Corp.компанияси.

Тизим апрел ойида Нарита аэропорти ходимлари юзни таниб олиш тизимини синовдан ўтказгандан сўнг тўлиқ ишга тушди.


Калит сўзлар: Технологиялар, Узоқ Шарқ,
Юқорига