Об-ҳаво
Астана -17 °С
Алматы -14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Янги йилдан бошлаб қозоғистонликлар ихтиёрий оммавий вакцина билан эмланади

4 Декабрь 2020 17:02

NUR-SULTAN. Kazinform – 2021 йилдан бошлаб аҳолини ихтиёрий равишда вакцина билан эмлаш режалаштирилмоқда, деди ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Бош вазир Асқар Мамин билан учрашув чоғида, деб хабар беради Kazinform.

2021 йилдан бошлаб аҳолини ихтиёрий равишда вакцина билан эмлаш режалаштирилган. Дастлабки босқичда аҳолининг юқори хавфли гуруҳи, яъни шифокорлар, ўқитувчилар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари мавжуд.

Давлат раҳбари Асқар Маминга маҳаллий вакциналар ишлаб чиқариш билан боғлиқ вазифани тезкорлик билан амалга оширгани учун миннатдорлик билдирди ва ушбу препарат самарадорлигига алоҳида эътибор қаратиш ва унинг жамоатчиликка тақдим этилишини назорат қилишни топширди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, Қозоғистонда коронавирусга қарши вакцина 65 ёшдан ошганларга, юрак-қон томир касалликлари, қандли диабет ва сурункали ўпка касалликларига чалинган хавф остида одамлар ва соғлиқни сақлаш ходимларига эмланади. Эмланадиган одамларнинг тахминий сони 2 347 000 кишини ташкил қилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, вакцина билан эмлаш юқумли касалликлардан ҳимоя қилишнинг самарали усули ҳисобланади. Қозоғистон олимлари 7 та вакцина ишлаб чиқариш технологиясини ишлаб чиқди.


Калит сўзлар: Тиббиёт,
Юқорига