Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Янги утилизация йиғими феврал ойининг охиригача тасдиқланади – ҚР Экология вазирлиги

20 Январь 2022 10:55

NUR-SULTAN. Кazinform – Утилизация йиғими коэффициентларини қайта кўриб чиқиш бўйича идоралараро ишчи гуруҳ тузилди. Бу ҳақда Қозоғистон Экология, геология ва табиий ресурслар вазирлиги маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистон Парламенти Мажилисининг 2022 йил 11 январдаги йиғилишида нутқ сўзлаган Президент Қасим-Жомарт Тоқаев «РОП Оператори» МЧЖга тасарруф этиш учун йиғимлар ўтказиш ва утилизация йиғимларини тасарруф этишни тўхтатишни топширди. Мазкур вазифани амалга ошириш доирасида 2022 йил 18 январда Қозоғистон Республикаси Ҳукумати «Қозоғистон Республикаси Экология, геология ва табиий ресурслар вазирлигига бўйсунувчи ташкилотларнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорни қабул қилди. Шу муносабат билан ишлаб чиқарувчилар (импортчилар)нинг кенгайтирилган мажбуриятлари бўйича оператор сифатида «Жасыл даму»(яшил ривожланиш) АЖ давлат ташкилоти этиб белгиланди. «РОП Оператор» МЧЖнинг утилизация йиғимларини маъмуриятлаштириш ва тегишли маблағларни тасарруф этиш бўйича фаолияти тўхтатилди», — дейилади вазирлик хабарида.

Муассаса хабарига кўра, бугунги кунда тегишли идоралар томонидан мулкларни давлат мулкига ўтказиш, ваколатли органларга тегишли хулосаларни тақдим этиш, «Жасыл даму» АЖ балансига ўтказиш, жамиятни адлия органларида қайта рўйхатдан ўтказиш ва бошқа чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, «Жасыл Даму» АЖ Қозоғистон Республикаси Экология, геология ва табиий ресурслар вазирлиги тасарруфидаги ташкилот ҳисобланади.

«Қозоғистон Президентининг топшириғига мувофиқ, утилизация йиғими коффициентларини пасайтириш мақсадида утилизация йиғими коэффициентларини қайта кўриб чиқиш бўйича идоралараро ишчи гуруҳ тузилди. Бу ставкалар жорий йилнинг феврал ойи охиригача кўриб чиқилади ва тасдиқланади. Юқоридаги ишчи гуруҳнинг иш натижалари тўғрисидаги маълумотлар вазирлик веб-сайтида жойлаштирилади. Кўрсатилган вақтга қадар утилизация йиғими амалдаги тарифлар бўйича «Жасыл Даму» АЖ операторига тўланади», — дейилади вазирлик хабарида.
Муаллиф: Марлан Жие мбай

Юқорига