Об-ҳаво
Астана 10 °С
Алматы 10 °С
Валюта курси
USD 412.55
EUR 468.66
RUB 5.79
CNY 58.80

Яна бир Голливуд юлдузи коронавирус инфекциясига чалинди

16 Март 2020 17:01

LONDON. Kazinform - Голливуд актрисаси, Жеймс Бонд ҳақидаги «Мурувват кванти» фильмида Камилла роли билан машҳур бўлган Ольга Куриленко коронавирус инфекциясига чалинди. Бу ҳақда актриса Instagram саҳифасида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

«Мен уй карантинидаман. Коронавирус ташхиси қўйишди. Бир ҳафтадан бери касалман. Ҳарорат кўтарилиши ва заифлик – мендаги асосий симптомлардир. Эҳтиёт бўлинг ва уни жиддий қабул қилинг!» - деб ёзди актриса.

Ольга Куриленко 1979 йилда Украинада туғилган. 2000-йилларнинг бошларида актриса Франция фуқаролигини қабул қилган, ҳозирги пайтда Лондонда яшайди. У, хусусан, «Париж, мен сени севаман» (2006), «Мурувват кванти» (2008), «Обливион» (2013) фильмларидаги роллари билан танилган.

Эслатиб ўтамиз, бунгача Голливуд юлдузи Том Хэнкс ва унинг рафиқаси коронавирус инфекциясини юқтирганини хабар қилгандик.


Калит сўзлар: Хориж,
Юқорига