Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Яманда миналаштирилган автомобиль портлаб, беш киши ҳалок бўлди

11 Октябрь 2021 09:41

ADEN. Kazinform - Яман жанубидаги Aден шаҳрида содир бўлган портлаш оқибатида 5 киши ҳалок бўлди, деб хабар беради Kazinform Al Arabiya телеканалига таяниб.

Ўлганларнинг ҳаммаси тинч аҳоли. Портлаш оқибатида яна беш киши яраланган.

Aден марказидаги Aт-Тавахи туманида миналаштирилган автомобиль портлади. Телеканал маълумотларига кўра, портлаш шаҳар расмийлари кортежига қаратилган.

Кортежда Aден маъмурияти раҳбари ва Яман Қишлоқ хўжалиги вазири бор эди. Шаҳар ҳокими ҳам, вазир ҳам жабрланмаган.


Калит сўзлар: Дунё,
Юқорига