Яқин уч куннинг об-ҳаво маълумотлари

NUR-SULTAN. Kazinform – «Қазгидромет» РДК 3-5 декабрь кунлари об-ҳаво маълумотларини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform.
«Жанубий циклон туфайли мамлакатнинг аксарият ҳудудларида қор ёғади, кучли шамол эсади ва қор бўронлари кутилади. Фақат ғарбда ҳаво бироз булутли ва совуқ бўлади. Баъзи жойларда туман тушиши кутилмоқда», - дейилади хабарда.