Яқин уч куннинг об-ҳаво маълумотлари

NUR-SULTAN. Kazinform – «Қазгидромет» РДК 19-21 ноябрь кунлари об-ҳаво маълумотини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform.
«Яқин кунларда мамлакат шимолида бироз илиқ бўлади. Қозоғистоннинг аксарият қисми Шимоли-Ғарбий антициклон таъсирида бўлади. Бироқ атмосферанинг фронтал қисмлари туфайли мамлакатнинг айрим ҳудудларида қор ёғади. Циклон мамлакатнинг шимоли-ғарбий ва шимолий ҳудудларига силжий бошлайди. Бу ҳаво ҳарорати бироз кўтарилишига олиб келади», -дейилади хабарда.